Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Президент шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сурхондарёга жўнаб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи натижалари: уч ҳоким ишдан бўшатилди

“Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29−30 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан танишиб, янги лойиҳаларни белгилаган эди. Шунингдек, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилган эди.