Ҳабиб Нурмагомедов яна айиқ билан кураш тушди - видео

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов айиқ билан кураш тушгани тасвирга олинган видео пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. Интернетда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов айиқ билан кураш тушгани тасвирга олинган янги видео пайдо бўлди.

Нурмагомедов Макгрегорнинг “пенсияга кетиши” ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

Видеода спортчи айиқ билан ҳазил тариқасида кураш тушганини кўриш мумкин. Спортчи гўзал тоғлар фонида суратга тушган.

Мазкур видео қачон тасвирга олингани номаълум, бироқ Нурмагомедов уни 25 апрелда Instagram саҳифасига жойлаштирди.

Спортчи видеога “Менинг эски дўстим билан” дея изоҳ ёзган.

Бундан аввал интернетда 9 ёшли Нурмагомедов айиқ боласи билан кураш тушгани тасвирга олинган видео пайдо бўлганди. Видео 1997 йилда Махачкалада олинган.

Sputnik енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини 2019 йил сентябрь ойида ўтказиши ҳақида хабар қилганди.

Спортчининг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам октагонга қайтишини айтиб ўтганди.