Шри-Ланка қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ – ТИВ

Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шри-Ланкадаги портлашлар қурбонлари орасида ҳозирча ўзбекистонликлар қайд этилмагани ҳақида ахборот берди.

Шри-Ланкада терактлардан сўнг 40 киши қўлга олинди – ОАВ

“Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 21 апрель куни Шри-Ланкада содир бўлган қатор портлашлар қурбонлари орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётган бошқа жасадлар мавжуд”, — дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрел куни Шри-Ланкада католиклар Пасха байрам маросимида 8 та портлаш содир бўлди. Биринчи олтита – Коломбо, Негомбо, Баттикалоа шаҳарлардаги черков ва отелларда, еттинчи оролнинг ғарбида, саккизинчи Коломбонинг аҳоли турар мажмуада содир бўлди.

Шри-Ланкадаги терактлар орқасида ким турибди – эксперт фикри

Маҳаллий ОАВларга қараганда, терактларни ҳудкуш-террорчилар томонидан содир этди. Сўнгги маълумотларга кўра, 310 киши ҳалок бўлди, 480 киши жароҳатланди.

Душанба куни Коломбода юк машинасида яна бир бомба аниқланди.

Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.

Мамлакат ҳукумати 23 апрел куни мотам куни эълон қилди.

“Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Шри-Ланкадаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.