Уралда "нолегал" операцияси: юзга яқин чет элликлар уйларига жўнатилади

Қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилган, улардан бармоқ излари олинган ва фотоучетга қўйилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Полиция ходимлари "Нолегал" операцияси якунлари бўйича 96 мигрантни Свердловск вилоятидан чиқариб юборадилар, деб хабар қилди ИИВнинг минтақа бўйича Бош бошқармаси вакили Валерий Горелых.

Онишенко: овқатланиш соҳасида ишлаётган мигрантлар қизамиқни ташувчи асосий кишилар

"Акциянинг олти куни давомида чет эл фуқароларининг сохта регистрацияси бўйича 64та жиноий иш қўзғатилган, 96 нафар нолегалларни мамлакат ташқарисидан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилинган», - дея иқтибос келтирган Гореловдан идора матбуот-хизмати.

Россияда қонунбузар мигрантлар учун янги жазо тури жорий этилиши мумкин >>>

Ички ишлар органлари акциянинг олти куни давомида умумий ҳисобда 633та қоидабузарликни аниқлаганлар. Уларнинг 443таси кириш/чиқиш ва Россия Федерациясида вақтинча яшаш қоидаларини бузганлик, яна 184таси меҳнат фаолияти билан боғлиқдир.

Юқоридаги қоидабузарликлар учун 2,1 миллион рублдан ортиқ маъмурий жарималар солинган.

Россияда жиноятларнинг фақат 3,5 %ини мигрантлар содир этган

"ИИВ вакиллари томонидан чет эл фуқароларининг турли хилдаги жиноятлар ва қоидабузарликларнинг содир этилишига алоқадорлиги аниқланган. Бу каби эпизодлар бўйича 20та жиноий иш қўзғатилган, уларнинг 18таси – наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига алоқадорлиги билан боғлиқ. Нолегаллар ичида олтита  федерал қидирувда, бир нафар халқаро қидирувда бўлган мигрантлар аниқланган ва ушланган", деган Горелых.

Қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилган, улардан бармоқ излари олинган ва фотоучетга қўйилган.