"Уч соатда манзилга элтади": Самарқанд-Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилди

Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти уч соатни ва чипта нархи бир йўловчи учун бир томонга 25 минг сўмни ташкил этади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. 17 апрель кунидан "Самарқанд-Тошкент" шаҳарлараро автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилди Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Қозоғистон янги халқаро автобус қатновини ишга туширди

Хабарда айтилишича, "Самарқанд-Тошкент"  шаҳарлараро замонавий автобус қатнови Самарқанд шаҳридаги автомобиллар Бош бекати орқали йўлга қўйилган.

Мазкур йўналиш бўйича ҳар куни эрталаб соат 07:00, 09:00, 10:00 да Самарқанд шаҳридан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 13:30, 16:00, 18:00 да Тошкент шаҳридан ҳаракатланиши белгиланган.

Йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти 3 соатни ва чипта нархи 1 йўловчи учун бир томонга 25 минг сўмни ташкил этади (автобус 55 та ўринга эга).