Ўзганинг дўконини сотиб, мўмайгина пул ишлаб олган уддабурон фирибгар қўлга тушди

Тошкентда фуқарони дўкон сотиш баҳонасида 40 минг долларга чув тушириб кетган фирибгар қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотиб, алдов йўли билан фуқарони чув туширган фирибгар қўлга олинди.

Ўн бир минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 40 000 доллар олиб кетганлиги ҳақида арз қилади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, фирибгар қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.