Америкашунос: АҚШ Украинага арқонни узун ташлаб қўйган, у бошқа томонга кетолмайди

АҚШ Давлат департаменти томонидан грант сифатида ажратилган 100 минг долларлаб маблағлар сайловчилардан талаб этилган кайфиятни яратишгагина эмас, балки кузатувчилар ва сайлов комиссиялари аъзоларига таъсир кўрсатишга ҳам - бошқача айтганда, сайловларнинг "холис" натижалари учун йўналтирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. АҚШ Украина президенти сайловларига фаол таъсир кўрсатиб келмоқда, деди Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишас. Америкашунос Михаил Синельников-Оришак Sputnik радиоси эфирида бу қай тартибда рўй бериши ҳақида фикр билдирди.

Тигр Амурнинг акаси Зеленский ғалабасини башорат қилди

АҚШ Украинадаги президент сайловларига фаол таъсир кўрсатиб, овоз бериш жараёнини ташкиллаштиришда иштирок этаётган украина ННТларига ҳомийлик тарзида ҳамда Вашингтонга "керакли" натижалар учун улкан молиявий маблағларни йўналтирмоқда, деди РИА Новостига Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик қўмитаси раҳбари Андрей Клишас.

АҚШ Давлат департаменти томонидан грант сифатида ажратилган 100 минг долларлаб маблағлар сайловчилардан талаб этилган кайфиятни яратишгагина эмас, балки кузатувчилар ва сайлов комиссиялари аъзоларига таъсир кўрсатишга ҳам - бошқача айтганда, сайловларнинг "холис" натижалари учун йўналтирилган.

ФК қўмитаси бошлиғи фикрича: Украина президентлигига сайловлардаги кўпсонли қонунбузарликларни ўрганишларидан воз кечиш, сайловчиларнинг кўпгина овозига эга бўлган номзодга нисбатан жиноий ишнинг қўзғатилиши, амалдаги ҳукуматга содиқ бўлмаган электратнинг сайловларга яқинлаштирилмаслиги, МДҲ давлатларидан халқаро сайловчиларнинг йўқлиги Украина президентлигига бўлаётган сайловларнинг нотранспарент ва нодемократик характерга экалигидан далолат беради.

Сиёсатшунос, америкашунос Михаил Синельников-Оришак Sputnik радиоси эфирида Украинадаги сайловлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Google Зеленский аккаунтини ёпиб қўйди

"Бу сайловлар АҚШ назоратида ўтмоқда, ҳисоб. Жараён қирраларидан бири – Киевнинг ғарблик кредиторларга молиявий қарамлигидир. Киевнинг янгидан-янги кредитларга эҳтиёжи бўлади албатта, бу эса АҚШга Украинани "арқонда" ушлаб туришга имкон яратади, ва Киев бунда Америкадан ҳеч қаерга қочиб кетолмайди. Америкаликлар шунга аминки, Киевнинг нажот сўраб борадиган жойи йўқ, улар кимни сайлашларидан қатъий назар, у америкапараст президент бўлади. Шу боис, (Петр) Порошенко улар учун қулай, деб тахмин қилиш мумкин. Сайловларнинг биринчи турига қадар, Америка Қўшма Штатлари (Украина бўйича махсус вакил) Курт Волкер номидан АҚШ сайланган ҳар қандай президентни қўллаб-қувватлашини билдирганида ҳам чуқур маъно бор. Украинанинг исталган президенти уларнинг молиявий арқонини узиб кетолмайди", - деди Михаил Синельников-Оришак.

Украина президентлигига биринчи тур сайловлар 31 март куни бўлиб ўтди. Номзодларнинг ҳеч бири ғолиблик учун зарур бўлган овозларни тўплай олмади, сайловларнинг иккинчи тури 21 апрел куни ўтказилади. Унда Украинанинг амалдаги президенти Петр Порошенко ва биринчи тур етакчиси Владимир Зеленский қатнашади.