ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Google Украина президенти номзоди Зеленскийнинг реклама аккаунтни блоклаб қўйди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Google бизнинг Google Ads хизматидаги реклама аккаунтимизни, ҳеч қандай сабаби кўрсатилмаган ҳолда, блоклаб қўйди. Ундан ташқари бизнинг видео лавҳаларимиз статистикаси ҳам нотўғри акс этаётганини билиб қолдик”, - дейилган расмий хабарда.
Хабарда шунингдек, Google Ads хизматидан скриншотлар келтирилган. Унда Google аккаунт блокланганини ва ушбу қарор аппеляция қилиниши мумкинлиги хабар қилинган.
Googleнинг ўзи ушбу хабарга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.