Ўзбекистонлик аёлни ҳақорат қилган ўқитувчи экстремистлар рўйхатига киритилди

Новосибирскда ўзбекистонлик аёлга “Рус тилини ўқи, сурбет!”, - деган ўқитувчи устидан суд бўлиши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Новосибирскдаги мактаблардан бирида ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчилардан бири Ўзбекистондан келган боланинг онасини ҳақорат қилгани учун судда жавоб беради, деб хабар қилмоқда Волгоград News нашри.

Суд уч миллиард рубль пора олганликда айбланаётган депутатни ҳибсга олишни рад этди

Ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчи ўзбекистонлик аёлга қараб "Рус тилини ўқи, сурбет!", "Уйингга кет" ва яна бошқа ҳақоратли сўзларни айтган. Ўқитувчининг бундай муносабати бошқа ота-оналарга ёқмаган ва уларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Хабардай айтилишига кўра, айни дамда Наталья Оганисян (ўқитувчи) устидан Россия ЖКнинг 282 моддаси (Экстремизм, бошчаларга нисбатан нафрат уйғотиш ва ҳақорат қилиш) 1 бандига асосан жиноят иши очилган. Ўқитувчини руҳий экспертизадан ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу жиноят иши доирасида ўқитувчига 5 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин. Ундан ташқари айни дамда у Россия экстремистлар рўйхатига киритилган.