Ўзбекистоннинг қайси вазирликларида энг кўп молиявий қонунбузилишлар аниқланди

Молия вазирлиги 2019 йил 1-чорагида 70 млрд сўмлик ноқонуний харажатларни аниқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Молия вазирлиги томонидан 2019 йил 1-чорагида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари ҳақида маълумот эълон қилинди. 

Молия вазирлиги бюджет ташкилотларда камомад ва ноқонуний харажатларни аниқлади

Маълумотда қайд этилишича, 2019 йил 1-чорагида 1 993 та назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирлари натижасида жами 70,2 млрд. сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланган.

2019 йилнинг 1-чорагида назорат тадбирлари самарадорлиги 2018 йил мос даврига нисбатан самарадорлик 2 мартага ортган (2018 йил 1-чоракда 30 млрд. сўм бўлган).

Назорат тадбирларининг асосий қисми (68,1%) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида аниқланган 23,4 млрд сўм бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади, мақсадсиз ва асоссиз харажатлардан 19 млрд. сўми (81,2%)ни (2018 йилда 67,4%ни ташкил этган) бюджетга тикланиши таъминланган.

Солиқчиларни полицияга ўхшатардик: Молия вазири солиқ тизими ҳақида

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари қуйидагича:

-  Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 6,2 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 4,9 млрд. сўми (78%) бюджетга тикланди;

-  Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 3,7 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 3 млрд. сўми (80%) бюджетга тикланди;

-  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 1,5 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 1,4 млрд сўми (89%) бюджетга тикланди;

-  Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 1,5 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 1,2 млрд. сўми (83%) бюджетга тикланди.

Молия вазирлиги Давлат бюджетини кенг оммага тушунарли кўринишда чоп этди

Йирик миқдорда молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (5,3 млрд. сўм), Сурхондарё (2,5 млрд. сўм), Фарғона (2,1 млрд. сўм), Самарқанд (2,1 млрд. сўм), Қашқадарё (1,9 млрд. сўм), Андижон (1,5 млрд. сўм), Тошкент (1,3 млрд. сўм) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (2,6 млрд. сўм) аниқланган. 

Бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 67 нафар мансабдор ва масъул шахсларига қонунчиликда белгиланган тартибда 47,8 млн. сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди. 

Бундан ташқари, Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг тузилиши ва ижроси юзасидан кенг қамровли назорат тадбири ўтказилиб, унда харажатлар сметаларида ортиқча режалаштириш, асоссиз иш ҳақи тўлаш, бажарилмаган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, товар-моддий бойликларни ҳисоботга кирим қилмаслик ҳамда камомад ва ўзлаштиришлар каби 6,6 млрд. сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. 

Назорат тадбири даврида кўрилган чора-тадбирлар ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида асоссиз сарфланган 4,5 млрд. сўм маблағларни бюджетга тикланиши таъминланиб, 0,7 млрд. сўмлик асоссиз харажатларнинг олди олинган.

Молия вазирлиги камомад ва ноқонуний харажатларни аниқлади

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбирларида замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида камерал назоратдан кенг фойдаланилган.

Камерал назорат ўтказилган муассасалардан 205 тасида меъёрий ҳужжатларга амал қилмаган ҳолда 8 млрд.сўмлик хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, назорат тадбири давомида асоссиз ва ноўрин харажатлардан 1,3 млрд. сўмини тикланиши таъминланди ва 2,7 млрд. сўм маблағларнинг асоссиз сарфланишини олди олинди ҳамда назорат тадбирларида аниқланган 5,6 млрд. сўм қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 92 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Бундан ташқари, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан давлат мақсадли жамғармалари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 405 та назорат тадбирларида 25,5 млрд. сўмлик молиявий қонунбузилиш ҳолатлари ва асоссиз харажатлар аниқланган бўлиб, шундан 20 млрд. сўмни тикланиши таъминланди.

Молия вазирлиги энг кам иш ҳақлари қанчага ошганини маълум қилди

Шунингдек, Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитларни мақсадли сарфланиши ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мақсадли ишлатилиши юзасидан ўтказилган 76 та назорат тадбирларида 2,4 млрд. сўм миқдорда ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 664 млн. сўмни тикланиши таъминланди.

Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари ва топшириқларига асосан 164 та хўжалик юритувчи субъектларда молиявий хўжалик фаолияти юзасидан назорат тадбири ўтказилган бўлиб, аниқланган 18,9 млрд. сўм миқдоридаги молиявий қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун прокуратура органларига юборилган.