Ўн бир минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди

Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik.  Тошкентда 11 минг доллари давлат юридик университетига эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Болалар ёмон бўлиб туғилмайдилар: Бош прокуратура ота-оналар учун эслатма тайёрлади

Хабарда айтилишича, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.Т.нинг мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Г. 2018 йилда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Т.ни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.