ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ўзаро ҳамкорликда ота-оналар учун фарзанд тарбиясига оид кўргазмали шаклдаги эслатмалар тайёрлади.
“Ҳурматли ота-оналар! Агар Сиз фарзанд тарбиясида, у билан муносабатда ва мулоқотда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази мутахассисларига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Телефонлар:
Тошкент ш. - 71-281-50-18
Фарғона ш. - 73-244-54-71
Самарқанд ш. - 66-233-69-09
Кўргазмали эслатма тўлиқ матни билан Бош прокуратураси телеграмм каналида танишингиз мумкин.