Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВ тизимига ўтказилди

Шунингдек, Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш Миллий маркази ҳамда ҳудудий тезкор бошқарув марказлари ташкил этилиб, уларга аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мониторинг ва прогнозлаш ваколатлари берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Мудофаа вазирлигининг Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати ФВВ тизимига ўтказилди. Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини тадбиқ этиш тўғрисида” ги фармон ва “Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ФВВ ихтиёрига ўтказилади

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, қабул қилинган қарорларга асосан ФВВ тизимига:

- ИИВдан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти.

- Мудофаа вазирлигидан — Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати берилиб,

- Гидрометеорология хизмати маркази ФВВ тизимидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилган.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш Миллий маркази ҳамда ҳудудий тезкор бошқарув марказлари ташкил этилиб, уларга аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мониторинг ва прогнозлаш ваколатлари берилган.

Мирзиёев ФВВ тизими самарадорлигини ошириш ҳақидаги фармонни имзолади

Бундан ташқари, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ҳаётий фаолият хавфсизлиги марказлари ташкил қилиниб, ушбу марказларда аҳолини турли хусусиятдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, фуқаролар соғлиги ва ҳаётига хавф туғдирувчи омиллар бўйича уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирларнинг ўтказилиши белгиланган.

Қайд этилган ҳужжатларда белгиланган вазифалар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини оширишга, ушбу соҳада мониторинг ва прогнозлаш ишларини яхшилашга ҳамда ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган хавфлар ва таҳдидларни барвақт аниқлашга хизмат қилади.