Ўзбекистон ҳаво йўллари халқаро парвозлар вақти ўзгаришига изоҳ берди

Ҳиндистон, Малайзия ва Сингапурдан парвозларини давом эттиришни режалаштираётган йўловчиларга туташ парвозлар вақтини олдиндан мувофиқлаштириш кераклигини эслатилди.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Ўзбекистон ҳаво йўллари Ҳиндистон, Малайзия ва Сингапур йўналишида парвозлар вақти узайтирилишига изоҳ берди.

Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

2019 йилнинг 27 февралида Покистон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Ўзбекистон ҳаво йўллари ўзининг Амритсар, Дели, Мумбаи, Куала-Лумпур, Сингапур ва Бангкокга амалга оширилаётган доимий парвозлар йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Одатда Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудуди орқали учиб ўтадиган парвозлар Туркманистон, Эрон ва Оман устидан айланиб учишга мажбур бўлмоқда. Бу парвозлар нормал  вақтига 2-3 соат вақт қўшмоқда, - дейилган хабарда.

Айни дамда Амритсар, Дели ва Мумбаи йўналишидаги парвозлар Туркманистон, Эрон ва Оман ҳаво ҳудуди орқали ўтмоқда.

Вазият кескинлашмоқда: Ҳиндистон Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди

Куала-Лумпур, Бангкок ва Сингапурга амалга оширилаётган парвозлар эса Лаос, Хитой ва Қозоғистон ҳаво ҳудуди орқали ўтмоқда. Бу парвоз вақтини 1,5-2 соатга узайтирмоқда.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ушбу вазият туфайли етказилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди ва шундай ҳолат одатий жадвал тиклангунича сақланиб қолишини хабар қилади.

Шу билан бирга МАК, юқоридаги манзиллардан парвозларини давом эттиришни режалаштираётган йўловчилардан туташ парвозлар вақтини олдиндан мувофиқлаштириш кераклигини эслатиб қўяди.