ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди, дея хабар қилди РИА Новости.
“Самолётлардан бири Озод Кашмир ҳудудига, бошқаси эса назорат чизиғига қулади”, - деб ёзди ўзининг Twitter саҳифасида Покистон қуролли кучлари матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофур.
Уриб туширилган самолётлар учувчилардан бири ҳибсга олинган.
Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилди.
Besharam log tumhare bap k trees the jo bhool jaen ge
— Aadii🇵🇰 (@aadii_who) 27 февраля 2019 г.
we do surgical strikes with proofs 😘#PakArmyZindabad 🇵🇰#budgam #kararajawab pic.twitter.com/GYNurCSU9n
Нью-Деҳли ва Исломобод муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.
Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.
Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.
Thats what we call a real strike 😎
— YaSiF یَاْسِفْ (@YasifChaudhry) 27 февраля 2019 г.
Surprise 💕 We told you
2 Indian Jets shot down by Pak Air force
Welldone #PakistanArmy#Budgam #PakistanZindabad #PakistanArmyZindabad
pic.twitter.com/nqXEhhGbyb
Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди. “Жайш-а-Муҳаммад” ислом гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммисига олди. 26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокҳале бу зарба мутлақо зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини маълум қилди.