Ravon Россия бозорига қайтмоқда

Март ойида Ravon R2 модели Росстандартда сертификация қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. GM-Uzbekistan ўзининг Ravon бренди билан Россия бозорига қайтмоқда, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари. Бу сафар Ravonнинг Россияга қайтиши бу миш-миш эмас кўпроқ ҳақиқатга ўшайди, деб ёзади Autostat нашри.

Ravon Россияда нечта автомобиль сотгани маълум бўлди

Биринчидан, 2019 йилнинг март ойида Росстандартда Ravon R2 модели сертификация қилинди. Ravon R4 ва Nexia R3 моделларининг сертификати муддати ҳали тугамаган. 

Иккинчидан, Ravon автомобиллари 3 апрелдан бошлаб қўшни Беларусга экспорт қилина бошланди.

"Демак, компания бизнинг бозорларда ўзининг нархлар сиёсатини белгилаб олган ва энди автомобиллларни Россия бозорига олиб келишга ҳам ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди", - деб хулоса қилишган Autostat муаллифлари.

Эслатиб ўтамиз, Ravon автомобиллари Россия бозорида автомат узатмалар қутисига эга бўлган энг арзон автомобиллар эди. ЎТган йилнинг биринчи чорагида Ravon Россияда 5000 га яқин автомобиль сотган, кейин автомобиллар етказиб бериш тўхтатилган эди.