ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Европа бизнеси ассоциацияси 2018 йилда Россияда нечта автомобиль сотилгани ва улар қандай брендларга тегишли бўлгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.
Унда айтилишига кўра, 2018 йилда Россияда жами 1 800 591 дона янги автомобиль сотилган. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 12,8 %га кўп.
Россия автомобиль бозорида 2018 йилда энг Муваффақиятли брендлар қуйидагилар бўлди: Lada - 360, Kia – 224, Hyundai – 178, Renault – 137, Volkswagen – 113, Toyota – 108, Skoda – 81, Nissan – 80 минг дона автомобиль сотган.
Фоиз ҳисобида энг катта ўсишга қуйидаги компаниялар эришган Mitsubishi +87%, Skoda +31%, Kia +25 %, Volkswagen +18%, Lada +16 % Toyota +15%.
Ravon бренди учун турли сабабларга кўра ўтган йил Россияда муваффақиятсиз бўлди деса хато бўлмайди. Компания савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан -66 %га тушиб кетган. Сотилган автомобиллар умумий сони 5184 донани ташкил қилган. Ваҳоланки, 2017 йилда компания 15078 дона автомобиль сотган эди.