Назарбоевнинг қизи Қозоғистон президенти сайловига ўз номзодини қўядими?

Дарига Назарбоеванинг ёрдамчиси собиқ президентнинг қизи давлат раҳбари лавозими учун ўз номзодини илгари сурадими, деган саволга жавоб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Қозоғистон Парламенти Сенатининг спикери, мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дарига Назарбоева 2019 йил 9 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловларида ўз номзодини қўймоқчи эмас. Бу ҳақда РИА Новости kursiv.kz порталига таяниб хабар қилмоқда.

Дарига Назарбаева Қозоғистон Сенати раиси этиб сайланди

“Йўқ, Дарига Нурсултановна ўз номзоди қўймоқчи эмас”, - дея маълум қилган Назарбоеванинг ёрдамчиси Сауле Мустафаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар қилган эдик.