Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун 2 та марказ иш бошлади

Шелтерлар жойлашган аниқ манзиллар аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сир тутилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Тошкентнинг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари (шелтерлар) очилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун 2 та марказ иш бошлади

Марказларда халқаро тажрибаларга таянган ҳолда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга ўз вақтида манзилли ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш, ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш каби ишлар амалга оширилади.

Мазкур шелтерлар Бектемир-Миробод-Яшнобод ҳамда Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлараро реабилитация марказлари саналади.

Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун 2 та марказ иш бошлади

Марказларда зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда, уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилган. Шунингдек Марказ фаолияти доирасида аёлларни у ёки бу касбга тайёрлаш бўйича ёрдам кўрсатилади.

Ҳудди шундай реабилитация марказларини Сергели-Яккасарой, Шайхонтоҳур-Олмазор, Мирзо Улуғбек-Юнусобод, Учтепа-Чилонзор туманлараро Марказлари сифатида очиш режалаштирилган.

Шелтерлар жойлашган аниқ манзиллар аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сир тутилади.

Бугунги кунда оғир аҳволдаги аёлларга ёрдам бериш мақсадида Республика доирасида ягона қисқа 1146 рақамли — “ишонч телефони” ишга туширилган.