ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Тошкентда Апрель ойининг биринчи ҳафтасида 24та “тўхташ таъқиқланган” йўл белгилари олиб ташланди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Пойтахтда ноўрин ўрнатилган йўл белгиларини ўрганиб чиқиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг охирида Тошкентда ЙҲХББ қоидани бузган тартибда тўхтаб турган транспорт воситаларини автоматик равишда қайд этишни бошлаган эди.
Ушбу видеокамера қуйидаги тартибда ишлайди: махсус автомобил салонига ўрнатилган камера тўхтаб турган автомобиллар жойи ва давлат рақамларини автоматик равишда қайд этади. Орадан 5-10 минут ўтиб автомобил худди шу йўналишда такроран ўтади ва тўхтаб турган автомобиллар номерларини биринчи ўтишда қайд этилган номерлар билан солиштириади. Икки мартаба ҳам тўхтаб тургани қайд этилган автомобилга жарима ёзилади.