Нефт-доллар тизими бир кунда қулаши мумкин - Reuters

АҚШда ОПЕК мамлакатларига қарши қонун қабул қилинса, Саудия Арабистони нефт-доллар тизимини барбод қилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Дунёнинг нефт ва долларга асосланган молия тизими бир кунда қулаши мумкин, деб ёзмоқда Британиянинг “Рейтер” агентлиги.

Руҳоний: Эрон ва Россия стратегик ҳамкорлик бўсағасида турибди

Хабарда айтилишига, Ар-Риёдда ОПЕК мамлакатларининг мансабдор шахслари Вашингтонга нисбатан ўта кескин чоралар қабул қилиши мумкинлигини  айтишмоқда. Хусусан, бир неча йилдан бери дунё молия тизимининг устуни бўлган нефт-доллар тизимидан воз кечиши мумкин. Яъни ОПЕК мамлакатлари нефтни доллардан бошқа валюталар эвазига сотишни бошлаши мумкин.

“Бундай бўлиш эҳтимоли жуда кам, лекин саудияликлар ростдан ҳам доллардан воз кечса, бу унинг асосий дунё валютаси мақомини бекор қилади ва Вашингтоннинг дунё савдосига бўлган таъсирини ва алоҳида мамлакатларга нисбатан санкциялар киритиш имкониятини камайтиради. Саудияликлар, уларнинг қўлида шундай “ядровий қурол” борлигини яхши билишади”, - деб ёзади Reuters.  

Бунга сабаб - ўтган ҳафтада бир қатор АҚШ сенаторлари АҚШ конгрессига OPECни бекор қилиш ва “ОПЕК + Россия” иттифоқига аъзо мамлакатларга нисбатан чоралар кўриш, суд орқали уларнинг мулкини мусодара қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини киритган эди.

Нефт нархи ошмоқда, доллар - тушмоқда

Гап шундаки, АҚШ араб мамлакатларидан нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш ва унинг нархини ўртача 30 $гача туширишни талаб қилмоқда, лекин “ОПЕК + Россия” келишган  ҳолда нефт нархини ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда бозордаги талаб ва таклиф асосида белгилашган. Бугунги кунда нефть халқаро биржаларда баррелига 70 $дан сотилмоқда.

Вашингтон ва Ар-Риёд 30 йиллдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Саудия Арабистони нефт сотишдан олган даромадларининг аксариятини АҚШда сақлайди. Хусусан, 1 триллион доллар инвестиция кўринишида ва 160 миллиард доллар АҚШ қимматли қоғозларида. Долларга нисбатан Саудия валютаси курси 1986 йилдан буён "музлатиб" қўйилган.