Афсоналар жонланган кеча: Термездаги халқаро бахшичилик фестивалидан фоторепортаж

Sputnik

Тадбирда 20 та давлатдан 58 нафар ижрочилар; 11 та давлатдан 23 нафар конференция иштирокчилари; 42 та давлатдан 45 нафар меҳмонлар; 18 давлатдан 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Халқаро бахшичилик фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, Белгия, Россиянинг Бошқиртистон ҳамда Хакасия ҳудудлари ва бошқа давлатлардан маҳоратли бахшива достон ижрочилари иштирок этишди. Тадбирга 86 та давлатдан хорижий иштирокчилар таклиф этилди.

Голливуд ва бахшилар: ғоялар ўғирланганми?

Фестивалнинг Тошкент ва Термиз шаҳарларида фаолият юритувчи ишчи гуруҳлари (штаби) ташкил қилинди. Бу гуруҳлар таркибига юксак касбий маҳоратга эга бўлган сценаристлар, режиссёрлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорлар жалб этилди. 

Халқаро бахшичилик санъати фестивалига хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурда  кечки пайтларда хорижий ва маҳаллий иштирокчиларнинг концертлари ташкил этилди.

Хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи дастури лойиҳаси инглиз  ва рус тилларига таржима қилинди. Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун Термиз давлат университети  хорижий филология факультети ўқитувчилари  ва талабаларидан 100 нафар (90 нафари инглиз ва 10 нафари немис тилида) таржимонлар тайёрланди.

Фестивалнинг энг ёрқин лаҳзаларини Sputnik фоторепортажида томоша қилинг.

1 / 21
Фестивал муносабати билан Термизда янги аэропорт биноси қуриб битказилди
2 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонлари Термиз аэропортига етиб келишмоқда
3 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонларини кутиб олиш
4 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонларини кутиб олиш
5 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларининг давлат байроқлари
6 / 21
Ички ишлар ходими
7 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали меҳмонлари
8 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали 1700 кишига мўлжалланган амфитеатрда бўлиб ўтади
9 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивалига Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, ва Бельгиядан ижрочилар ва меҳмонлар келишди.
10 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивалига Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, ва Бельгиядан ижрочилар ва меҳмонлар келишди.
11 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивалига Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, ва Бельгиядан ижрочилар ва меҳмонлар келишди.
12 / 21
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимида нутқ сўзлади
13 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари
14 / 21
Сурхондарёлик гўзал қизлар меҳмонларни чой билан сийлашди
15 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари
16 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари
17 / 21
Достонлар яхшиликни ўргатади
18 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари
19 / 21
Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзалари
20 / 21
Очилиш маросимида рангба-ранг мушаклар отилди
21 / 21
Очилиш маросимида рангба-ранг мушаклар отилди