Қашқадарёда кучли селлар темир йўл изларига зарар етказди

Ҳозирги кунда темир йўлининг устки қисмни тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Жорий йил 6 апрелга ўтар кечаси эрталаб кучли ёмғир ёғиши туфайли Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Акрабат қишлоғида кўчки юзага келиб, темир йўлнинг изларини пасайишига олиб келди.

“Ўзбекистон темир йўллари” халқаро йўналишлар учун 55 фоизгача чегирмалар жорий этди

Ҳозирги кунда темир йўлининг устки қисмни тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу йўл вақтинча ёпилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан тўхтатилган юк поэздининг электровоз ишчи-ходимларини ташиш учун автобус ташкил этилди. 

Таъкидлаш лозим, табиий ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ, юк поездининг вагонлари шикастланмади.

Компания раҳбарияти бугун кечгача ушбу темир йўл участкасини тўлиқ тиклаш ишларини якунлашни режалаштирмоқда.