Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги битим кучга кирди

Ҳужжатга биноан дипломатик паспортга эга Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. 2019 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди. Ҳужжат Деҳли шаҳрида 2018 йил 1 октябрь куни имзоланган эди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

Тошкентда ҳинд тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилади

ТИВ хабарида қайд этилишича, ҳужжатга биноан дипломатик паспортга эга Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.

Битим дипломатик паспортга эга бўлган икки давлат расмий вакилларининг ўзаро сафарлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал қилиш имконини беради.