Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксда дебют жангини ўтказади

Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда ўзининг дебют жангини ўтказади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров 5 апрель куни  профессионал боксда ўзининг дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини америкаликка қарши ўтказади

Хабарда қайд этилишича, мазкур баҳс БААда ташкил қилинади. Шаҳобиддин Зоировнинг дебют жангдаги индонезиялик Энтони Хольт рақиблик қилади. Хольт шу пайтгача 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор.

Вазн ўлчаш маросими Шаҳобиддин Зоировнинг вазни 54,88 кг, унинг рақиби эса 54,38 кг вазнда эканлиги қайд этилган.

МОҚ Зоиров “МТК” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганини эслатиб ўтди.