ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
МОҚ хабарига кўра, Шаҳрамнинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, у интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади.
Таъкидланишича, бўлажак жанг АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангини мексикаликка қарши ўтказиб, рақибини техник нокаутга учратган эди.