Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Қирғизистонда собиқ президентларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди. Ҳужжат имзоланиши учун давлат раҳбарига юборилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Қирғизистон парламенти депутатлари учинчи ўқишда собиқ президентларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг қонунчилик мажлисининг матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Атамбаев ҳибсга олиндими? Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот берди

“Қонун учинчи ўқишда қабул қилинди, деярли барча депутатлар бир овоздан маъқуллашди”, - дейилади хабарда.

Агентликнинг маълум қилишича, 111 киши “ҚР собиқ президентларининг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритишни ёқлаб  овоз беришган. Овоз берган депутатларнинг уч нафари қарши чиққан.

Ҳужжатда собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан сўнг ёки лавозимидан четлаштирилганда айрим ҳолатларда жиноий жавобгарлик тортилиши мумкин

Шунингдек, янги қонунга мувофиқ собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.

Суд собиқ президент Атамбаевга сиёсатчиларга 100 минг сомдан тўлаш мажбуриятини юклади

Ҳужжат имзоланиши учун давлат раҳбарига юборилади. Қонун имзолангандан сўнг қонуний кучга киради.