Йил бошидан буён Ўзбекистон 15 миллион долларга қалампир сотди

Ўзбекистонда қалампир экспорти 11 баробар, озиқ-овқатлар умумий экспорти эса 84 %га ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Йил бошидан буён қалампир экспорти Ўзбекистонга 15 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди, деб хабар қилмоқда давлат Статистика қўмитаси.

Ўзбекистон Туркия ва Хитойга қалампир экспорт қилади

Январ-феврал ойиларида Ўзбекистондан қалампир экспорти 10,8 баравар ўсди. Бунинг натижасида қалампир экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида етакчи ўринга чиқди.

Ўзбекистондан экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий ҳажми 175,3 минг тоннани, қиймати 86,4 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,7 %га кўп дегани.

Келажакда ушбу рақамлар ўсишда давом этади, чунки февраль ойининг охирида Ўзбекистонда мева-сабзавотларни экспорт қилиш тартиби осонлаштирилган эди. Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларнинг асосий харидорлари бу Қозоғистон ($17,8 млн), Қирғизистон ($15,1 млн) ва Россиядир ($10 млн).