Одил Ахмедов: Хитой таомларига ўргана олмаяпман, уйда ўзбекча овқатлар пиширамиз

Ҳозир Хитойда тўп сураётган Одил Ахмедов Россия премьер-лигасини илиқ сўзлар билан эслади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси капитани Одил Ахмедов “Известия”га берган интервьюсида Хитой ва Россиядаги ҳаёти ва Футбол академияси ҳақида сўзлаб берди.

Одил Ахмедов 2016 йилда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтган эди. Ундан олдин эса 6 йил Россия чемпионатида "Краснодар" ва "Анжи" жамоаларида тўп сурган эди.

Одил Аҳмедов: Россияда мени худди ўзлариникидек қабул қилишган

Футболчи айтишига қараганда, Хитойда уни жуда яхши кутиб олишган. Унга қулай бўлиши учун барча шароитлар яратилган. У хитойликларнинг дунёқарашини 3 йилда тушуна бошлаган, лекин баъзи нарсаларга ҳалигача ўргана олмаётган экан.  

“Хитой таомларига ҳалигача ўргана олмаяпман. Шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб келаман. Уйда ўзбекча овқатлар пиширамиз” , - дейди Ахмедов.

Олти йил давомида тўп сурган Россия чемпионатини ҳам Одил Ахмедов илиқ сўзлар билан хотирлади.

“Россия чемпионатида ҳам олти йил умрим ўтди. Бу вақт менинг хотирамда футбол карьерамдаги энг ёрқин давр сифатида қолади. Россия жамоаларида менинг – Европа клубларида ўйнаш орзуим ушалди. Сизларнинг футбол мухлислари жуда зўр - улар ҳар доим менинг ёнимда бўлиб, қўллаб-қувватлашга тайёр эди. Бу хотиралар жуда қимматли”, - деди футболчи.

Одил Ахмедов Наманганда футбол академияси очади

Одил Ахмедов айтишига қараганда, ҳозир ҳам Россия премьер лигасидан таклифларни жон деб кўриб чиққан бўларди. Футболчи сўзларига кўра, аввалги даврларга қараганда  футболчилар маоши кескин ошган.

Эслатиб ўтамиз, икки йил олдин Ахмедов ўзи туғилиб ўсган Наманганда Футбол академияси очган эди. Яқин орада ушбу мактаб “Краснодар” футбол мактаби билан ҳамкорлик қилишни бошлайди.

“Мен учун академияни сифатли ривожлантириш жуда муҳим. Келажакда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқишини ва унинг таркибида мактабимиз тарбияланувчилари бўлиши истайман. Бу ҳар қандай пуладн ҳам қиммат туради”, - деди Одил Аҳмедов.

Футбол академияси очиш унинг ташаббуси бўлганини. Кейинчалик эса уни “Пахтакор” жамоасидан дўстлари қўллаб қувватлаганини ҳам айтиб ўтди.