Президент вакили Сурхондарёда сайёр қабул ўтказди: қандай муаммолар ҳал этилди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида Термиз, Ангор, Музработ туманлари ҳамда Термиз шаҳридан келган фуқароларни қабул қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усмонов томонидан Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги 9-болалар мусиқа ва санъат мактабида  сайёр қабул ўтказди.

Зарафшонда сайёр қабул бўлиб ўтди  

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида Термиз, Ангор, Музработ туманлари ҳамда Термиз шаҳридан келган фуқароларни қабул қилди.

Салкам олти соат давом этган сайёр қабулда вилоят ва туманлардаги барча сектор раҳбарлари туманлар ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, бошқармалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилоти вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Қабул давомида 218 нафар фуқародан 281 та мурожаат келиб тушди. Бу мурожаатларнинг 41,3 фоизи шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Масалан, Ангор туманидаги “Навбаҳор” маҳалласи 78-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Муборак Қобиловага ногиронлиги бўлган шахсларга қурилаётган уй-жойлардан уй ажратиш белгиланди.

Мирзиёев фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Шунингдек, ангорлик Тожибой Зиёқулов, Чори Ҳасанов, Хушбоқ Йўлдошев, Раҳмонқул Сайимов, Жанғил Қорабоеваларга эшитиш мосламаси топширилди.

Олти нафар фуқарога туғилганликни қайд этувчи гувоҳнома, иккита оилага никоҳни қайд этиш гувоҳномалари кенг жамоатчилик олдида тантанали суратда топширилди.

Музработ туманидан келган фуқаролар Хўжамқул Худоёров, Йўлдош Бозоров, Содиқ Жумаевлар шахсий томорқаларига сув келмаслиги муаммосини айтишганди.

Бу масала тегишли ташкилотга топширилиб, ҳал этиш таъкидланди.