ТОШКЕНТ, 3 апр – Sputnik. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингани ҳақида маълумотларни рад этди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, интернетда Чуй вилоятининг Тош-Мойноқ қишлоғида тезкор операция давомида Атамбаев қўлга олинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар нотўғри.
“Давлат қўмитаси бундай хабарларни тарқатишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича текширув ўтказмоқда”, - дейилган хавфсизлик хизмати хабарида.
Хавфсизлик хизмати сохта маълумотларни тарқатиш Қирғизистон қонунчилигига асосан жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида эслатма берди.