Ислом академиясида янги акция йўлга қўйилди

Акция миллий қадриятларни асраб-авайлаш, улуғлаш ва тарғибот қилиш, талабаларни янада жипслаштириш мақсадида ташкил этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Ўзбекистон миллий академияси талабалари ташаббусига асосан #milliy_day акцияси йўлга қўйилди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига ушбу олийгоҳ матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентда ҳинд тилини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилади

Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, энди ҳар жума куни қизлар миллий кийим атрибутларидан -  атлас рўмоллар, нимчалардан фойдаланишлари мумкин. Йигитлар эса дўппи кийишлари мумкин.

Олийгоҳ талабалари ёшлар иттифоқи билан келишилган ҳолда ушбу акция йўлга қўйилди.

Акция миллий қадриятларни асраб-авайлаш, улуғлаш ва тарғибот қилиш, талабаларни янада жипслаштириш мақсадида ташкил этилди.

“Талабалар Наврўз байрамида ёрқин миллий либосларда келишганда бу ҳаммага ёқди. Шунинг учун талабалар ҳар жума куни миллий кун сифатида ўтказишга қарор қилишди”, - деб қўшимча қилди академия вакили.