ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. АҚШнинг аксарият аҳолиси мамлакат президенти постини гей эгаллашига қарши эмас. NBC News/Wall Street Journal томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатмоқда.
Шу тариқа, сўровда қатнашганларнинг 54 %и, ноанъанавий ориентацияга эга номзодларга ижобий қарашини билдирган бўлса, яна 14 %и бундай номзодни "завқ-шавқ" билан қабул қилишини айтган.
Ушбу сўров Саут-Бенд (Индиана штати) шаҳар мэри Пит Буттиджич 2020 йилда щтказиладиган президент сайловлари кампаниясида иштирок этиш режаси ҳақида маълум қилгач, ўтказилган. Сиёсатчи гейлигини жамоатчиликдан яширмайди ва у ўзининг ноаънанавий ориентацияси ҳақида 2015 йилда маълум қилган.
Америкаликларнинг ушбу масалага нисбатан муносабати 2006 йилдан жиддий ўзгарди. Ўша вақтда сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисмидан ортиғи улар гей ёки лесбиянка номзодга мутлақо қаршиликларини билдирган эдилар.