Жиянини тарбиялаш мақсадида таёқ билан уриб, унинг умрига зомин бўлган тоғалар ушланди

Самарқандда фуқаролар жиянини тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Самарқандда жиянини тарбиялаб қўймоқчи бўлган ака-ука унинг умрига зомин бўлди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 29 март куни Навоий вилояти яшовчи фуқаролар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кўмир қишлоғида яшовчи опасининг уйига келишади.

Чирчиқда фожиа: Ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

“У ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказганлар. Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйганлар”, - дейилади хабарда.

Натижада вояга етмаган фуқаро олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ака-укалар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.