Чирчиқда фожиа: Ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Валентин Егоршин / Медиабанкка ўтишПожар. Иллюстративное фото
Пожар. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чирчиқ шаҳри “Бобур” МФЙ Машар кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Чирчиқда содир бўлган ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Горящий автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Бахтсиз ҳодиса сирдарёлик эркакнинг умрига зомин бўлди

Ўзбекистон ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар қилишича, 2019 йилнинг 27 март куни Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чирчиқ шаҳри “Бобур” МФЙ Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудликда 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида 200 кв.метр майдонда 17-уйнинг томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

“Ёнғин жараёнида шу уйда яшаган 8 нафар оила аъзоларидан 4 нафари яъни, 33 ёшлик фуқаро Б.Р, унинг рафиқаси ҳамда икки нафар 8 ва 12 ёшдаги фарзандлари вафот этган”, - дейилади хабарда.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0