Ўзбекистонлик футболчи Лондонда операция қилинади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Лондонда операция қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Лондонда операция қилинади. Бу ҳақда ЎФА хабар қилди.

Отабек Шукуров “China Сup-2019” халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган эди. Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани ва у камида 2 ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди.

"China Cup-2019": Ўзбекистон Хитой устидан ғалаба қозониб, бронзани қўлга киритди

Отабек Шукуровга жароҳат етказган Хитой миллий терма жамоаси ва "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ҳужумчиси Веи Ши Хао ўйиндан кейин ўзбекистонлик футболчи олдига келиб, ундан узр сўраб, қилган иши учун пушаймон эканини маълум қилган.

"Гуанчжоу Эвергранд" клуби футболчисининг Шукуровга нисбатан қўполлигини қаттиқ қоралаб, Веи Ши Хаони клуб ўйинларидан четлатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қолаверса, Веи Ши Хао ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, футболчи бир умрга футболдан четлатилиши ҳам мумкинлиги эълон қилинганди. 

"China Cup-2019": Ўзбекистон миллий жамоаси Уругвайга йирик ҳисобда ютқазди

“Профессионал футболчи сифатида футболда жисмоний тўқнашувлар табиий эканини тушунаман, Веи Ши Хао ўйиндан кейин олдимга келиб, узр сўраганда, мен унинг узрини қабул қилганман. Шу сабабли мен "Гуанчжоу Эвергранд" клубига расман мурожаат қилиб, футболчига белгиланган жазо чорасини юмшатишни сўраб қолган бўлардим", - деди Отабек Шукуров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувда Хитой устидан ғалаба қозониб, бронзани қўлга киритгани ҳақида хабар қилган эдик.