ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувда Хитойга қарши майдонга тушди.
Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:0 ҳисобида Хитой устидан ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди.
Учрашувда Элдор Шомуродов 35-дақиқада рақиб дарвозага тўп киритди ва баҳсдаги ягона гол муаллифига айланди.
"China cup-2019" халқаро мусобақаси финалда Уругвай миллий жамоаси Таиланд билан ўзаро беллашади.
Хитойдаги турнир 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичи бўлади.