Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини америкаликка қарши ўтказади

Бўлажак жанг АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

МОҚ хабарига кўра, Шаҳрамнинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, у интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади.

Таъкидланишича, бўлажак жанг АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди. Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангини мексикаликка қарши ўтказиб, рақибини техник нокаутга учратган эди.