Севги мактуби: ўзбекистонлик аёл 19 асрда ясалган заргарлик буюмини олиб чиқишга уринди

Заргарлик буюмида Россия империяси кумуш тангалари ишлатилган бўлиб, унинг дастлабки қиймати минг долларни ташкил қилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Термез аэропорти божхоначилари XIX асрда ясалган заргарлик буюмини олиб чиқишга бўлган уринишни олдини олишди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Тиллани ютиб учмоқчи бўлган шахснинг "парвози" қолдирилди

Хабарда айтилишича, Термиз аэропорти божхоначилари “Термиз-Внуково” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Э.М.ни “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган чоғида белгиланган тартибда назоратдан ўтказишди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, севги мактубларини солиб юришга мўлжалланган аёллар тақинчоғи борлиги аниқланди.

“Аёллар кўкрак тақинчоғи XIX аср охири XX аср бошларига мансуб бўлиб, қадимда кўлтиқтумор деб номланган. Кумуш тангалар ва садаф билан безатилган ушбу тақинчоқни экспертлар тарихий ва маданий аҳамиятга эга ноёб буюм сифатида эътироф этишди”, - деб маълум қилди ДБҚ вакили.

Заргарлик буюмида Россия империяси кумуш тангалари ишлатилган бўлиб, унинг дастлабки қиймати минг долларни ташкил қилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда божхона текшируви ўтказилмоқда.