ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тиллаларни яширинча олиб чиқиб кетишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.
Давлат божхона қўмитасининг хабар қилишича, “Тошкент-Амритсар” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Д.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро тегишли тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада ушбу фуқаро жами 8 дона қуйма тилла бўлакларини олиб ўтиш мақсадида ютиб олганлиги маълум бўлди. Аммо унинг бу уринишлари наф бермади ва нархи қарийб 36 миллион сўмлик қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.
© ГТК УзбекистанаСамодельные золотые слитки, которые пыталась вывезти в желудке летевшая рейсом "Ташкент-Амритсар" узбекистанка
Самодельные золотые слитки, которые пыталась вывезти в желудке летевшая рейсом "Ташкент-Амритсар" узбекистанка
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.