Ўзбекистонда талабалар учун контракт тўловларини тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019-ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонда талабалар учун контракт тўловларини тўлаш муддати узайтирилди, дея хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Стипендия эвазига контракт пулини камайтириш мумкин бўлади

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019-ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди.

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан ушбу муддат жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.