ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонда талабалар учун контракт тўловларини тўлаш муддати узайтирилди, дея хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда ёзилишича, Ўзбекистондаги ОТМлар бакалавриати ва магистратурасида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга 2018/2019-ўқув йили учун шартнома тўловларининг иккинчи ярмини тўлаш муддати узайтирилди.
Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 25 мартдаги 16-сон баёни билан ушбу муддат жорий йилнинг 15 апрелига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.