Тиллани ютиб учмоқчи бўлган шахснинг "парвози" қолдирилди

Фуқаро жами 8 дона қуйма тилла бўлакларини олиб ўтиш мақсадида ютиб олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари қуйма тиллаларни яширинча олиб чиқиб кетишга уринган шахсни тўхтатиб қолишди.

Бахтсиз ҳодиса сирдарёлик эркакнинг умрига зомин бўлди

Давлат божхона қўмитасининг хабар қилишича,  “Тошкент-Амритсар” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Д.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро тегишли тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаро жами 8 дона қуйма тилла бўлакларини олиб ўтиш мақсадида ютиб олганлиги маълум бўлди. Аммо унинг бу уринишлари наф бермади ва нархи қарийб 36 миллион сўмлик қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.

Тиллани ютиб учмоқчи бўлган шахснинг "парвози" қолдирилди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.