Савченко Украина халқини "қари сиёсатчилар" учун овоз бермасликка чақирди

Савченко украиналикларни 27 йилдан буён ҳукумат тепасида турган бирорта "қари сиёсатчи"га овоз бермасликка чақирмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Киевда теракт уюштиришни режалаштирганликда айбланаётган Украина Олий Радаси депутати Надежда Савченко, украиналикларни сайловларда "эски сиёсатчилар"га овоз бермасликка ва агар зарур бўлса, ўз овозини Майдон ва вечеда ҳимоя қилишга чақирди.

Порошенко Путин билан "каша пиширишни" истамаслигини айтди

РИА Новости хабарига асосан.

Украинада президент сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари постига 39 номзод даъвогарлик қилмоқда. Ижтимоий тадқиқотлар маълумотига кўра, президентлик пойгасида шоумен Владимир Зеленский етакчилик қилмоқда, бир ҳафта ичида унинг рейтингги 30%дан ошди. Амалдаги давлат раҳбари Петр Порошенкони мамлакатнинг 17%,  фуқаролари, "Батькивщина" партияси етакчиси Юлия Тимошенконинг эса 12,% % фуқаролар қўллаб-қувватлашга тайёр.

"Ўз дафн маросимида ўз жаллоди қўлларидан "ROSHEN" ейдиган крепостнойга айланмаслик учун, 31 март куни туриб, сайлов участкаларига боринг ва овозингизни 27 йилдан буён ҳукумат тепасида турган бирорта "қари сиёсатчи"га берманг! Кейин эса ўз овозингизни қўл келган усулда ҳимоя қилинг - керак бўлса Майдонда, керак бўлса халқ исёнида! Агар ўз ҳукмрон ҳукумат халқ ва миллатнинг омон қолишига таҳдид қилар экан, халқнинг буларни барчасига ҳақ-ҳуқуқи бор", - дейилади Савченконинг сешанба куни Facebookда эълон қилинган мурожаатида.

Порошенко Қримни Украинага қайтаришини ваъда қилди

Савченко шунингдек, Украина президенти Петр Порошенконинг сайловлардан кейин Қримни қайтариш ҳақидаги ваъдасига ҳам изоҳ берди. "Порошенконинг 2019 йилдаги берган маънисиз ваъдалари бизнинг бошимизга неларни ёғдиришини тасаввур қилиш қийин. Президентни тинглаб туриб, бир нарсани тушунаман, Петр нафақат виждонини, балки қолган-қутган эсини ҳам йўқотиб қўйибди. Кўриш қобилияти ва соғлом фикрни йўқотмайлик, украиналиклар", - деб қўшимча қилган Савченко.

Сал олдин Порошенко сайловлар ўтиши билан Қримни Украинага қайтариш ваъдасини берган эди.