Порошенко Қримни Украинага қайтаришини ваъда қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишПрезидент Украины Петр Порошенко
Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Порошенко президент сайловидан сўнг ҳеч қандай шартларсиз Қримни Украинага қайтаришини ваъда қилди.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Пётр Порошенко президент сайловидан сўнг ҳеч қандай шартларсиз Қримни Украинага қайтаришни ваъда қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Украина ҳеч қандай савдо ва яшириш шартномаларга рози бўлмайди ва Қрим Украинага қайтарилади. Биз буни президент сайловидан сўнг тезроқ амалга ошириш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни бажарамиз”, - деб ёзган ўзининг Facebookдаги саҳифасида Украина президенти.

Эслатиб ўтамиз, Украинада президент сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади. Айни дамда президентликка 39 киши даъво қилмоқда. Сайловолди рейтинглар бўйича 1 ўринда – актёр Зеленкий, Порошенко – 20% овоз билан 2 ўринда.

Маълумот учун, бугун Қрим ярим оролининг Россияга қўшилганининг 5 йиллиги тантанали нишонланади. Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин Севастополь шаҳрига ташриф буюради.

Янгиликлар лентаси
0