Бухородаги Шухов минораси туристлар учун очилди

Бухорода машҳур архитектор ва ихтирочи Владимир Шухов лойиҳаси бўйича қурилган қадимий сув минораси энди туристлар томошагоҳига айланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Бухорода 1920 йилларда архитектор шаҳар аҳолисини сув билан таъминлаш учун қурилган сув босими минораси энди туристлар томошагоҳига айланди, деб хабар қилмоқда Давлат туризм қўмитаси.

Бухоро зиёратчи-туристлар учун қайтадан кашф этилади

Туризм қўмитаси хабарида айтилишига кўра, миноранинг биринчи қаватида кафе ва ахборот маркази, иккинчи қаватида ресторан ва учинчи қаватида томоша майдончаси барпо этилади.Минора устига чиыиш қулай бўлиши учун унинг ёнида кичик лифт ҳам қурилган. 

Ушбу минора салкам 100 йил олдин машҳур ихтирочи ва архитектор Владимир Шухов лойиҳаси бўйича қурилган. Миноранинг устки қисми  гиперболоид шаклида туташтирилган юзлаб ингичка темир бўлаларидан ташкил топган.

Шаҳарнинг қоқ ўртасида, Арк қальаси дарвозасининг қаршисида жойлашган баландлиги 33 метрли минора ҳақиқатдан ҳам туристлар учун қизиқарли томоша майдончасига айланиши мумкин.