Ўзбекистон президенти БАА Бош вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди

Айни дамда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи давом этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.

Ўзбекистон президенти БАА Бош вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди

Айни дамда Ўзбекистон раҳбарининг БААга расмий ташрифи давом этмоқда. Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилиб, “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.