ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаённи қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и министра внутренних дел ОАЭ шейх Сайфа бин Заида Аль Нахаяна
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и министра внутренних дел ОАЭ шейх Сайфа бин Заида Аль Нахаяна
Айни дамда Ўзбекистон раҳбарининг БААга расмий ташрифи давом этмоқда. Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилиб, “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.