"China Cup-2019": Ўзбекистон Хитой устидан ғалаба қозониб, бронзани қўлга киритди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувда Хитойга қарши майдонга тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувда Хитойга қарши майдонга тушди.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1:0 ҳисобида Хитой устидан ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди.

"China Cup-2019": Ўзбекистон миллий жамоаси Уругвайга йирик ҳисобда ютқазди

Учрашувда Элдор Шомуродов 35-дақиқада рақиб дарвозага тўп киритди ва баҳсдаги ягона гол муаллифига айланди.

"China cup-2019" халқаро мусобақаси финалда Уругвай миллий жамоаси Таиланд билан ўзаро беллашади.

Хитойдаги турнир 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичи бўлади.