Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди

Тошкентда бўлиб ўтган 21 километрлик "Наврўз" ярим марафонида хитойлик Ли Янг ғолиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Тошкентда Наврўзга бағишлаб ўтказилган 21 километр масофага югуриш бўйича ўтказилган халқаро ярим марафонда Хитойлик Ли Янг ғолиб чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Марафондан сўнг Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда хитойлик спортчи Ўзбекистон об ҳавоси ва меҳмондўстлиги унга жуда ёққанини айтиб ўтди.

"Ўзбекистон жуда мехмондуст экан. Бу менинг чет элдаги биринчи ярим марафоним. Ўзбекистонда об-ҳаво марафон учун жуда мос тушди, бизга об-ҳаво хам ёрдам берди дейиш мумкин. Яна узбекистонга албатта келаман", - деди Ли Янг. 

Иккинчи ўринда қирғизистонлик Адилет Киштабеков масофани якунлади.

Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди

Ўзбекистонлик Андрей Петров эса учинчи ўринни эгаллади. 

Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди

Ушбу марафон Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган биринчи халқаро ярим марафон бўлди. Унда 2 500 киши иштирок этди. Марафонда имконияти чекланган кишилар ҳам иштирок этди.

Наврўзга бағишланган ярим марафонда хитойлик спортчи ғолиб чиқди

Ушбу йирик тадбир чоғида иштирокчилар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида вақтинча ҳаракат чекланди.

Наврўзга бағишланган марафонда тайёрлаган махсус фотолавҳамизни қуйида томоша қилинг.